Қоракўл халқаро математика мактаби ва Бухоро  давлат   университети  қошидаги 3-сон  Қоракўл  академик  лицей  таълим-тарбия борасидаги тажрибасини оммалаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 32-сон (15.01.90) ли қарори ва Бухоро вилояти ижроия қўмитасининг 113.8-сон (28.04.90) ли қарорига асосан 1990 йил 1-сентябрдан Қоракўл шаҳридаги
164-ихтисослаштирилган «Ёш физиклар ва математиклар» махсус мактаб интернатига физика-математика йўналиши буйича 60 нафар ўқувчи қабул қилинди ва таълим-тарбия берила бошланди.

Мактаб-интернати ўқувчилари вилоят ва республика олимпиадаларида совринли ўринларни эгалладилар. Шу боисдан вилоят Халқ таълими бошқармасининг 225-сон (27.05.93) ли қарорига асосан мактаб-интернати аттестация ва аккредитация қилиниб мактаб-интернатга
164-ихтисослаштирилган лицей мақоми берилди.

         Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармасининг 97-сон (23.07.99) ли буйруғига асосан, 1-ихтисослаштирилган иқтидорли болалар мактаб-интернати (1-ИИБМИ) номи берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21 август 2009 йил № 243 қарорига асосан мактаб – интернати баъзасида  Бухоро Давлат Университети қошидаги 3- сон Қоракўл академик лицей ташкил этилди. 

Ҳозирга қадар мактабнинг 1217 нафар битирувчиси Республиканинг турли олий ўқув юртларини ўқиб битирган ва ўқимокда.

Мактаб-интернат асосчиси Жумаев Тўхтамурод Муртозаевич, 1945 йил 15 августда Олот тумани Жумаев Тўхтамурод Муртозаевич 1967 йилда Бухоро Давлат педагогика институтининг математика факультетини математика фани ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

         1990 йилдан буён ўзининг ташаббуси билан ташкил қилинган              1-ИИБМИда директор, 2009 йил 7-сентябрдан Бухоро давлат   университети қошидаги 3-сон Қоракўл академик лицей директори вазифасида ишаган.

         Ўз касбининг моҳир устаси, тажрибали халқ таълими раҳбари Жумаев Тўхтамурод билимдонлиги, интизомлиги, тадбиркорлиги, юксак ташкилотчилик қобилияти, тиришқоқлиги, мактаб-маориф ишини чуқур билиши, юқори таълим бошқарув маҳоратига эгалиги, ўқувчиларнинг юқори таълим тайёргарлик даражалари, жаҳон миқёсидаги ютуқлари билан Халқ таълими вазирлиги, бошқарма раҳбарияти ва бутун Республикадаги халқ таълими ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик орасида обрў-эътибор қозонган.

         Изланувчан, ташаббускор ва фидойи педагог Тўхтамурод Жумаев Литва, Латвия, Эстония каби Мустақил Ҳамдўстлик давлатларида, республикамизнинг қатор вилоятларидаги илғор педагогик тажрибаларни ўрганиб, улардан ижодий фойдаланган ҳолда иш фаолиятини такомиллаштиришга эришди.

         Тўхтамурод Жумаев иқтидорли, истеъдодли ўқувчилар билан ишлаш, уларни қўллаб- кувватлаш ва рағбатлантириш борасида ибратли ишларни амалга ошириб, ўзига хос тизимга эга бўлган Республикада ягона мактаб яратган.

         Тўхтамурод Жумаев раҳбарлигида ўқувчиларда чуқур билим олишга эҳтиёж уйғотиш, юқори савияли ўқитувчилар авлодини тарбиялаб вояга етказиш, ҳар бир дарснинг замонавий педагогик технологияларга асосланган ҳолда ўтилиши, ўқитувчи ва ўқувчиларда юқори даражадаги интизомлиликни таъминлаш орқали ўқувчиларнинг таълим тайёргарлиги даражаси бўйича юқори натижаларга эришилган.

         Тўхтамурод Жумаев директорлик қилган 1- ИИБМИ битирувчилардан   9 нафари хорижий давлатлар олий ўқув юртларида таҳсил олиб кайтганлар. 2001 йилнинг ўзида мактабнинг 3 нафар ўқувчиси математика, 3 нафар ўқувчиси физика, 3 нафар ўқувчиси кимё, 2 нафар ўқувчиси биология фанларидан Халқаро олимпиадаларда иштирок этиш хуқуқини қўлга киритган.

         Тўхтамурод Жумаев раҳбарлик қилган даврда тайёрланган шогирдлари математика фани бўйича 1999 йилда Руминияда бўлиб ўтган жаҳон  олимпиадаларида 3 нафар ўқувчи, физика фани бўйича 2000 йилда Индонезияда ўтказилган 1- Осиё Халқаро олимпиадасида 1 нафар ўқувчи, шу йили Жанубий Кореянинг пойтахти Сеул шаҳрида бўлиб ўтган математика фани бўйича  41- жаҳон  олимпиадасида 3 нафар ўқувчиси, 2001 йил  АҚШ да ўтказилган математика фани бўйича 42-жаҳон  олимпиадасида 2 нафар ўқувчи, 2002 йил Шотландияда математика фанидан ўтказилган 43-жаҳон  олимпиадасида 3 нафар ўқувчи, 2003 йилда математика фанидан Японияда ўтказилган 44-жаҳон  олимпиадасида 2 нафар ўқувчи, 2004 йил Грецияда математика фанидан ўтказилган 45- жаҳон  олимпиадасида 4 нафар ўқувчи, 2005 йил Тожикистонда химия фанидан ўтказилган Менделеев номидаги 39-Халқаро олимпиадада 1 нафар ўқувчи, 2006 йил Қозоғистонда математика-физикадан ўтказилган II Жаутўков номидаги халқаро олимпиадада 2 нафар ўқувчи, 2006 йил Словенияда математика фанидан ўтказилган 47 – жаҳон  олимпиадасида 2 нафар ўқувчи, 2007 йил Қозоғистонда математика-физикадан ўтказилган III Жаутўков номидаги халқаро олимпиадада 1 нафар ўқувчи, 2007 йил Ветнамда математика фанидан ўтказилган 48 – жаҳон  олимпиадасида 3 нафар, 2008 йил Қозоғистонда математика-физикадан ўтказилган IV Жаутиков номидаги халқаро олимпиадада 1 нафар физикадан, 2008 йил Ўзбекистонда Кимё фанидан ўтказилган 42 – Менделеев халқаро олимпиадасида 1 нафар, 2008 йил Испанияда математика фанидан ўтказилган 49 – жаҳон  олимпиадасида 4 нафар, 2009 йил 50-жаҳон  олимпиадасида 2 нафар, 2010 йил VI Жаутўков номидаги халқаро олимпиадада математикада 1 нафар   ўқувчи олтин, кумуш, бронза медаллар совриндорлари бўлганлар.

           Бухоро Давлат Университети қошидаги 3-сон Қоракўл академик лицейда ва Қоракўл халқаро математика мактаби ҳозирги кунда қуйидаги йўналишлар бўйича ёшларга таълим-тарбия бериб келмоқда. 

Йўналишлари:

  I Аниқ фанлар:  Математика, инглиз тили, она тили ва адабиёти.

  II Аниқ фанлар: Физика, математика, она тили ва адабиёт.

  III Табиий фанлар: Химия, биология, она тили ва адабиёт.

  IV  Ижтимоий гуманитар фанлар: Тарих, она тили ва адабиёт, инглиз тили.

Мактаб маъмурияти 2008 йил 7 августдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 173-сонли қарорига мувофиқ қуйидаги ишларни амалга оширмоқда:

  • умумий ўрта таълимнинг чуқурлаштирилган фанлари бўйича

ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талабларидан ошадиган чуқур таълим тайёргарлигини таъминлаш;

  • ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва фаоллаштириш;
  • ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мустақил тадқиқотчилик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш;
  • профессионал дастур таълимларини онгли танлаш ва кейинчалик ўзлаштириш учун асос яратиш.