Рубрики
.

OʻzR FA AKADEMIKLARI BILAN DAVRA SUHBATI
Рубрики
.

facebook instagram tdpu

Математика, Физика ва Информатика фанлари мазмуни ва уни ўқитишни такомиллаштириш муаммолар ва ечимлар

ҚОРАКЎЛ ХАЛҚАРО МАТЕМАТИКА МАКТАБИ ШАКЛЛАНИШИ, ТАЖРИБАЛАР ВА ЮТУҚЛАРИ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

«МАТЕМАТИКА ҲАММА АНИҚ ФАНЛАРГА АСОС. БУ ФАННИ ЯХШИ БИЛГАН БОЛА АҚЛЛИ, КЕНГ ТАФАККУРЛИ БЎЛИБ ЎСАДИ, ИСТАЛГАН СОҲАДА МУВАФФАҚИЯТЛИ ИШЛАБ КЕТАДИ»
Ш.М.МИРЗИЁЕВ
«ТАРБИЯ БИЗ УЧУН Ё ҲАЁТ, Ё  МАМОТ, Ё НАЖОТ, Ё ҲАЛОКАТ,  Ё САОДАТ,Ё ФАЛОКАТ МАСАЛАСИДИР»

А.Авлоний

  1. Қоракўл халқаро математика мактаби ва Бухоро  давлат   университети  қошидаги 3-сон  Қоракўл  академик  лицей  таълим-тарбия борасидаги тажрибасини оммалаштириш
Рубрики
.

Qo’llanmalar

MATEMATIKA

FIZIKA

INFORMATIKA

Рубрики
.

SEMINARLAR

MATEMATIKA

FIZIKA

INFORMATIKA

Рубрики
.

Infografika

ЙЎНАЛИШЛАР

Йўналиш бўйича қабул имтиҳонлари

ҚОРАКЎЛ ҲАЛҚАРО МАКТАБИНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ

Рубрики
.

 Қоракўл халқаро математика мактабида ёшларини халқаро математика олимпиадасига тайёрлаш бўйича мавзулар

Қуйидаги мавзулар бўйича тайёрлаш тавсия этилади.

1. Сонлар назарияси. 

Бўлиниш nазариясининг асослари. Евклид алгоритми. Арифметиканинг асосий теоремаси. Туб сонлар. Ферма туб сонлари.

Таққосламалар назарияси.  Ферма, Вилсон ва Эйлер теоремалари.  Қолдиқлар ҳақида Хитой теоремаси. Квадратик чегирмалар.  Сонлар назариясининг асосий функциялари.

Диофант тенгламалаrи. Диофантнинг чизиқли тенгламалари ва системалари. Юқори даражали диофант тенгламалари. Каталан ва Пелл тенгламалари ва бошқалар.

2. Алгебра. 

Кўпҳадлар. Кўпҳадларнинг бўлиниши. Кўпҳад илдизлари. Безу, Виет теоремалари. Кўпҳадлар арифметикасининг асосий теоремаси. Алгебранинг асосий теоремаси. Ҳақиқий, бутун ва рационал коэффициентли кўпҳадлар. Келтирилмайдиган кўпҳадлар. Кўп ўзгарувчили кўпҳадлар. Симметрик кўпҳадлар.

Тенгсизликлар. Ўрта қийматлар ҳақидаги классик тенгсизликлар. Коши-Буняковский-Шварц, Бернулли, Енсен, Гёльдер тенгсизликлари. Ҳосила тадбиқи.  Мюрхед теоремаси.

Кетма-кетликларРекуррент кетма-кетликлар.  Қайтма кетма-кетликлар. Кетма-кетлик лимити. Қаторлар. Кетма-кетликнинг  ҳосил қилиш функцияси.

Функциялар.  Функция ҳоссалари ва уларни қўллаш. Функционал тенгламалар.  

3. Комбинаторика. 

Саралаш комбинаторикаси. Ўринлаштиришлар, ўрин алмаштиришлар, комбинациялар. Шпернер тўпламлари.

Комбиnатор масалалар. Дирихле принципи. Экстремал қоида. Жуфт-тоқлик. Инвариантлар. Бўяш ва қоплашлар. Тортишлар ва қуйишлар.  Ўйинлар ва мусобақалар.  Стратегиялар ва алгоритмлар.

ГрафларГрафлар назариясининг тили.  Графларнинг энг содда турлари ва сонли характеристикалари.  Дилворт теоремаси.  Рамсей назарияси.

4. Тўпламлар. 

Тўпламлар алгебраси. Тўпламлар назариясининг тили.  Тўпламлар устида амаллар. Акслантиришлар. Тўпламларни бўлаклаш.  Муносабатлар.

Тўплам қуввати. Чекли ва чексиз тўпламлар. Кантор-Бернштейн теоремаси. Тўғри чизиқда ва текисликда нуқталар тўпламлар турлари.

5.Геометрия. Классик геометрия. Учбурчаклар геометрияси. Кўпбурчаклар, айланалар. Геометрик тенгсизликлар.

Аnалитик геометрия. Координаталар методи. Векторлар ва уларнинг қўлланилиши. Массалар геометрияси. Геометрияда комплекс сонлар.

Синтетик геометрия. Геометрик алмаштиришлар. Ҳаракат. Шал теоремаси. Ўхшашлик. Гомотетия. Алмаштиришлар композициялари. Инверсия. Аффин ва проектив алмаштиришлар.

Комбинатор геометрия. Қавариқ шакллар. Қавариқ қобиқ. Хелли теоремаси. Шпернер леммаси.

Олимпиадада таклиф этилган масала ечимини баҳолаш.

Баҳолаш- ҳар қандай таълим бериш жараёнининг муҳим қисми ҳисобланади.

Баҳолаш тизимини оқилона ташкил этиш, юзага келиши мумкин бўлган муаммо ва камчиликларнинг, жумладан, ўқувчининг норозилигини олдини олиш,  соғлом рақобатни таъминлашда услубий аҳамиятга эга бўлган вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қуйида биз баҳолаш бўйича тавсияларни берамиз.

Математика фанидан таклиф этилган масала ечимининг намунавий баҳолаш мезонлари.

Баҳолаш мезони   Баллар
1 Масала хатосиз ва камчиликларсиз ечилган 10
2 Масала тўлиқ ечилган, аммо ечимга таъсир кўрсатмайдиган 1 та майда камчиликка йўл қўйилган 9
3 Масала тўлиқ ечилган, аммо ечимга таъсир кўрсатмайдиган 2-3 та майда камчиликларга йўл қўйилган 8
4 Масала тўғри ечилган, аммо фикрлаш мантиғига таъсир кўрсатмаётган ҳоллар қаралмаган   7
5 Агар масала ечими икки-учта қадамдан иборат бўлса, шулардан мураккаброқ бўлган қадамлар тўғри қаралгани учун 6
6 Агар масала ечими икки-учта қадамдан иборат бўлса, шулардан осонроқ бўлган қадамлар тўғри қаралгани учун 5
7 Масала ғояси тўғри келтирилган, аммо ечим қадамларида муҳим хатоларга йўл қўйилган 4
8 Масала ечилмаган, аммо унинг ечимига олиб келиши мумкин бўлган фойдали тасдиқлар исботланган 3
9 Масала ечилмаган, аммо унинг ечимига олиб келиши мумкин бўлган фойдали тасдиқлар исботланмасдан келтирилган 2
10 Масала ечими нотўғри, аммо айрим ҳолларни қарашга ҳаракат қилинганлиги ёки ҳақиқатга яқин чизма келтирилган 1
11 Масала умуман ечилмаган ёки ечим бирорта ҳам фойдали тасдиқларга эга бўлмаган 0

Намунавий баҳолаш мезонлари асосида ҳар бир масаланинг ечими мазмунига қараб ҳусусий баҳолаш мезони (намуна).

Масала.  кўпҳад  шартларни қаноатлантиради.  қийматни ҳисобланг.

Масала ечими.  кўпҳад  учун  тенгликлар бажарилганлиги боис  бўлади, бу ерда               — ҳақиқий сон. Демак,  =.

Баҳолаш мезони .

1.  лар учун тенгламалар систэмаси ёзилса: 2 балл

2.  учун  Лагранж интерполяцион формуласи ёзилса: 2 балл

3.  ёзилса: 4 балл.

3.  исботланса: 6 балл.

4. Тўлиқ ечим учун: 10 балл.

Изоҳ. 1,2,3,4  бандаги баллар қўшилмайди.

Рубрики
.

Халқаро математика мактаби ўқув жараёнини самарали ташкил қилиш

Халқаро математика мактаби ўқув жараёнини самарали ташкил қилишда қуйидаги асосий мезонларга таянади:

Қабул жараёнларининг шаффоф ва адолатли ўтказилиши иқтидорли ўқувчиларни саралашнинг энг асосий шартидир. Ушбу жараёнга ҳеч ким таъсир ўтказмаслиги ва аралашмаслигини таъминлаган мактаблар келгусида муваффақиятга эришади.

Қоракўл мактаби моделидаги мактаб Сирдарёда очилаётганда вилоят ҳоким Халқаро мактаб раҳбариятини чақирганда, ушбу мактабнинг муваффақиятли бўлишига асосий сабаб саралаш эканлиги тушунтирилди. Бунинг учун вилоят ҳокими қабул комиссиясининг раиси бўлиб, ҳар қандай саралашга аралашувни олдини олишда хизмат қилиш тушунтирилди.

Халқаро математика мактабига қабул жараёнлари 5 босқичда ташкил этилади. 1-4-босқичлари математика фанидан ёзма иш шаклида ўтказилади.          1-босқичда 5 та мисол ва масала, 2-босқичда 6 та мисол ва масала, 3-босқичда          7 та мисол ва масала, 4-босқичда эса 8 та мисол ва масала берилиб, ҳар бир масалага бир баллдан қўйилади. Бунда ўқувчи топпшириқни тўлиқ бажарган бўлсагина бир балл берилади, акс ҳолда балл берилмайди.

Ушбу жараёнда паст натижа олган ўқувчиларнинг аксарияти ўз ихтиёрлари билан кейинги босқичда иштирок этмайдилар. Хоҳловчилар сони одатда минг нафардан ошиб кетади.

Саралашнинг 5-босқичини Давлат тест маркази томонидан иқтисод синфига математика ва инглиз тили , техника ва тиббиёт синфига математика ва она тилидан тест шаклидаги синовлар ўтказилади. Буларда 20 та математика, инглиз тилидан 10та тест саволлари, техника ва тиббиёт синфида эса, 20 та математика 10 та она тилидан тест саволлари берилади.

Саралаш жараёнининг 1-, ва 2- босқичида кириш истагини билдирган ўқувчилар тўлиқ қатнашадилар. 3-босқичда умумий номзодларнинг жами сонидан 50% 4-босқичга қамраб олинади. 4-босқичда эса, 3-босқичда сараланиб олинган ўқувчиларнинг 50% сараланиб олиниб, 5-босқичда иштирок этади.         5-босқич ДТМнинг саралаш босқичи тест саволлари берилади.

1-4-босқич саволлари мактаб ўқитувчилари томонидан дасликлар асосида синов ўтадиган куннинг ўзида тайёрланади. Саволларни ва вариантларни тайёрлаш эрта саҳар соат 5дан бошланади. Саволларни тайёрлаган ўқитувчилар саволлар тарқатилгунга қадар алоҳида хонадан чиқишмайди. Ушбу ўқитувчилар одатда ўқувчи тайёрламаган ёки репититорлик қилмаган ўқитувчилардан танланади.

Ушбу жараёнлар ҳар ўқув йилининг октябрь ойидан бошланиб 6-синф ўқувчилари филтрлаб борилади бу ҳар икки ойда ҳафтанинг дам олиш кунлари синов имтиҳонлари сифатида ташкил этиб борилади.

2. Кадрлар салоҳиятини доимий ошириб бориш.

Илмлилик, фидойилик, болажонлик,  масъулиятликлик.

Таълим муассасасига фидоий, билимли, масъулиятли ҳамда ватанпарвар ўқитувчиларни синов асосида танлаб олиш йўлга қўйилган.

Ушбу мактабнинг деярли 60% ўқитувчиси шу мактабнинг битирувчилари ҳисобланади. Ўқитувчиларни ўз устида ишлашини йўлга қўйиш ҳамда имконият яратиб бериш муҳим. Билими бор, лекин ҳали тажрибаси бўлмаган ўқитувчилар тарбияланади, ўсишига кўмаклашилади.

Ўқитувчилар орасида соғлом рақобат рағбатлантирилади, уларнинг рейтинги юритилади ва педагогик кенгашда таҳлил қилинади. Ўқитувчилар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш амалиёти мавжуд.

Ҳар бир фан ўқитувчилари ўзаро дарсларни кузатиб, таҳлил қилиб борадилар, ша аснода устоз-шогирд анъанаси йўлга қўйилган.

Фан ўқитувчиларининг доимий равишда битта синф билан ишлаши йўлга қўйилган, жумладан математика фани ўқитувчиси битта синфнинг математика фани бўйича эгаллаган билим самарадорлигига тўлиқ жавобгар қилинади. Шу ўқитувчининг ўзи кун узайтирилган гуруҳларда ҳам қўшимча машғулотларни олиб боради.  Шунингдек шу синфнинг раҳбари сифатида ҳам фаолият юритади.

Мактаб ўқитувчиларининг гендер бўйича бўлиниши деярли тенг бўлиб, эркак ўқитувчилар 60%ни ташкил қилади.

Биринчи ва олий тоифали ўқитувчилар мактабда 85%ни ташкил қилади.

Чет тили фани ўқитувчиларини барчасида сертификатлари мавжуд.

Ҳар бир ўқитувчи ўз дарсига киришдан олдин албатта ушбу мавзуга оид мавзуни мустаҳкамлаш мақсадида қўшимча янгиликлар билан киради. Мисол учун математика фанидан қўшимча адабиётлардан олинган мисол ва масалалардан фойдаланадилар. Мактабнинг ҳар бир фан ўқитувчиси ўз мутахассислиги бўйича етарли билим даражасига эга.

3. Ҳар бир ўқувчи олий таълим муассасаларига кириши учун тайёрлаб борилиши.

Иқтидорли ўқувчилар билан қўшимча ишлай олиши учун математика ўқитувчиларига бир синфдаги математика дарси тўлиқ берилади. Шу йўсинда, ўқитувчи ўқувчилар билан индивидуал ишлаши учун имконият яратилади. Ҳар ким ўз синфи учун масъулиятини ва жавобгарлигини олади. 7-синфдан қабул қилади ва 11-синфни битиргунга қадар шу синфнинг масъулияти юклатилган.

Мактабда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни мактаб директори, барча ўқитувчилар, ишчи хизматчилар ва мактаб ўқувчилари иштирокида мулоқот ўтказилади. Мулоқотда мактаб ўқувчиларининг ўзлаштириш даражаси, давомат тахлили, ўқувчиларнинг тартиб интизоми, дарсларга иштироки, кийиниш маданияти, одоб ахлоқ қоидаларига амал қилиши, эришилган ютуқлар, мактаб бўйича синф рейтинги эълон қилинади. Энг яхши синф тозалиги, тартиби, китобхонлик маданияти, билими, одоби ва бошқа параметрлари таҳлил қилиниб, энг юқори кўрсаткичга эга синфга “Нишон” тақдим этилади.

Шунингдек, ихтисослашган фандан паст баҳо олган ўқувчилар ҳаммани олдига чиқарилади, сабаби ўрганилади, агар ушбу ҳолат давом этса, 3-мулоқот йиғилишида ўқувчининг ота-онаси чақиртирилади ҳамда ўзлаштириши бўйича қўшимча муддат белгилаб берилади.

Шу билан бирга, юқори натижаларга эришган ўқувчилар (эришган натижасига қараб, вилоят, республика ва халқаро) алоҳида мактабнинг махсус ҳисоб рақамидан бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади ва мотивация берилади.

Ўқувчиларни олий таълимга қамраб олишда уларнинг билим салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда тўғри йўналиш бериш 7-синфдан бошланади ва бу жараён 11-синфга қадар давом этиб борилади.

Ўқувчи 11-синфга борганида ва уни тугатаётганда ўқувчининг билим салоҳияти даражасига мувофиқ мутахассис ўқитувчилар томонидан ўқувчи ва унинг ота-онасига олий таьлим муассасалари тавсия қилинади хамда йўналиш берилади. Агар ўқувчи танлаган олий ўқув юртига кириш баллари юқори бўлиб, ўқувчининг билими шунга мувофиқ бўлмаса, унга ва ота-онасига ўқитувчи томонидан қатъий фикр айтилади.

Битирувчи синф ўқувчиларининг ота-оналари билан йил якунлари 3- ва 4-чорак давомида ҳар ой ўқувчиларнинг натижалари ота-оналар билан муҳокама қилиб борилади.

Шуннингдек, ўқув йили якунлангандан сўнг олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошлангунга қадар фан ўқитувчилари мунтазам равишда ўқувчилар билан машғулотлар олиб борадилар.

4. Халқаро фан олимпиадалари жараёнларига доимий тайёргарлик кўриб бориш.

Халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчилар мактабнинг бошқа ўқувчилари билан ўз тажрибаларини алмашадилар ва ўз кечинмалари ҳақида, олимпиадада тушган топшириқлар ҳақида гапириб беришади. Улар иштирокида ўқув курслар ташкил этилади.

Доимий равишда ички олимпидалар ташкил этилган бўлиб, халқаро олимпиадаларга мактаб ўқувчилари орасидан саралаб олинади. Ички олимпидалар жараёнларида ҳар бир фан йўналишлари бўйича масъул ходим бириктирилган.

Халқаро олимпиадаларга тайёргарлик кўриш мақсадида ўқитувчилар ўзлари чет эл ва хориж адабиётларини ўзлари таржима қилишади ва улар асосида ўқувчиларини тайёрлаб боришади.

Халқаро олимпиадаларга тайёргарлик кўриш жараёнида мактабда математика фани ўқитувчилари ўртасида бир-бирларига дарс ўтиш жараёнлари ташкил қилинган. Бунда халқаро математика олимпиадасидаги
6 та топшириқ бериладиган йўналишлар бўйича масалалар гуруҳларга бўлиниб ўқитувчилар томонидан ўрганилади ва ечимлар устида ишланади. Шундан сўнг,  ушбу масалалар ўқувчиларга тўлиқ етказиб берилади ва улар асосида ўргатилади. Бу ишлар мунтазам равишда юритилади.

Мактабда нафақат математика фани, балки физика, кимё ва биология фанлари бўйича ҳам хорижий давлатларда ўтказилган олимпиада саволлари ўқитувчиларнинг ўзлари томонидан таржима қилиниб, ўқувчилар ўртасида доимий олимпиадалар ташкил қилинади.

5. Доимий равишда мониторинг ўтказиш ҳамда рейтинг натижаларни эълон қилиб бориш.

Ўқувчи ва ўқитувчилар орасида рақобатни шакллантириш муҳим. Ихтисослаштирилган фанлардан ҳар чоракда икки марта, умумтаълим фанларидан ўтилган мавзулар бўйича блок тестлари олинади. Ушбу блок тестлар натижаси бўйича ўқувчи ва ўқитувчиларнинг рейтинг натижалари эълон қилинади.

Бу натижалар ҳар чорак якуни билан ҳафта давомида синфлар кесимида ота-оналар йиғилишида муҳокама қилинади. Муҳокама жараёнида ўқувчиларнинг эришган натижалари фан ўқитувчилари томонидан тўлиқ таҳлил қилиб берилади ҳамда ўқувчининг ижобий ёки салбий томонлари ота-онасига эълон қилинади. Бунинг натижасида таълим муассасаси, ўқувчи ва унинг ота-онаси билан бевосита ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Блок тестлар ҳам ўқитувчи томонидан, ҳам ихтисослаштирилган фанлар бўйича директор ўринбосари томонидан олинади. Бу тест натижалари таққосланиб, рейтинг чиқарилади. Ўқитувчи тоомнидан олинган блок тест натижаларига кўпроқ эътибор берилади.

6. Одоб-ахлоқ ва тарбия масалаларига эътибор.

Ўқувчиларни таълим муассасасида мобил телфондан фойдаланишни қатъий тақиқланган.

Ўқувчиларда оддий саломлашишдан тортиб катталарга ҳурмат, устоз эҳтиром кичикларга иззатда бўлиши ҳар бир ўқувчининг бурчи эканлиги ўргатиб борилади.

Синф раҳбарлари ва тарбиячилар тарбиявий ишларни олиб бориши йўлга қўйилган.

Ҳар бир ўқувчининг ота-онаси билан доимий алоқа ўрнатиб бориш. Ота оналар билан ишлашда доимий равишда алоқа ўрнатилган бўлиб доимий равишда ўқувчининг тарбияси ва билим даражаси алоҳида муҳокама қилиниб борилади. Ҳар бир ота-онага ўзи хохлаган вақтда келиб ўқитувчиларнинг дарс фаолиятлари кузатиб боришлари йўлга қўйилган.

7. Дарсдан ташқари фан тўгараги ва кун узайтирилган гуруҳлар фаолияти.

 Дарс машғулотлари жараёни якунлангандан сўнг кун узайтирилган гуруҳлар ташкил этилган, ушбу гуруҳлар мутахассислиги бўйича ўқитувчиларга фанлари бўйича тақсимлаб берилган.

Мисол учун иқтисодиёт йўналиши ҳафтанинг икки кунида математика,             икки кунида инглиз тили ва бир кун она тили фанлари ўқитилади. Ушбу куни узайтирилган гуруҳлардан ташқари фан ўқитувчилари белгиланган соатлардан ташқари қўшимча равишда ҳафтанинг икки кунида ишлайдилар. Бунда ўқитувчи қўшимча равишда ишлашнинг сабаби ўз синфининг ўқувчилар рейтинги ошириш ҳамда ушбу фан йўналиши бўйича бажарилмай қолган топшириқларни якунлаш ҳамда ўтилган мавзулар бўйича мустаҳкамлаш жараёни амалга оширадилар. Ушбу куни узайтирилган гуруҳларда ҳар бир ўқувчи билан алоҳида ишлаш йўлга қўйилган.

Ундан ташқари ўқувчиларнинг ҳам дарс машғулотларидан сўнг ўзларига ўзлари ўзоро дарс ўтиш ва мавзуларни мутоала қилиш йўлга яхши қўйилган. Ўтилган дарсларни ўзаро муҳокама қилиши фанга бўлган қизишини оширишда хизмат қилади.

8. Ўқитувчиларнинг ўз касбига ва ишига фидойилиги ҳамда меҳнаткашлиги, жамоанинг таркибининг ёшлиги.

Жамоада мактаб директорининг лидерлик қилиши, жамоада мактаб директори томонидан берилган топшириқлар ўқитувчилар томонидан масуълият билан ёндашиб бажарилиши, жамоада соғлом муҳит  ҳукм суради. Меҳнат-интизоми намунали йўлга қўйилган.

Ҳар бир ўқувчининг психологияси ўрганилиб унга ижобий таъсир қилиш чоралари кўрилган. Шунингдек, мактаб директори ва мактабдаги синф сардорлари билан ёпиқ эшик ортида йиғилишлар ташкил қилинган.

Мактаб ўқитувчилари ҳар бир синф ўқувчилари билан индивидуал ишлайди. Мактаб раҳбари ва синф раҳбарлари ҳамкорликда синфларда синф сардорини қобилияти, ватанпарлиги, рахбарлик салоҳияти, билими, озодалиги, тарбиясига катта аҳамият берган ҳолда ўқувчини синф сардорлигига тайинлайдилар. Синф сардори синфнинг “Президенти” деб аталади. Сабаби ўша сардор синфдаги ҳар бир ўқувчининг муаммосини, фанларни ўзлаштириш даражасини бирма-бир таҳлил қилади.

Синфда доим ўқитувчи бўлмаслиги мумкин, ўқувчи ўз муаммоларини тўғридан тўғри ўқитувчига айтолмаслиги мумкин, қобилиятини намоён қила олмаслиги мумкин шундай вазиятда унга синф сардори ҳам сирдош, дилкаш ўртоқ сифатида унинг ички кечинмаларини эшита олади. Ечимини топа олмаган тақдирда синф раҳбарига мактаб психологи ёшлар иттифоқи етакчиси орқали ҳал қилиши мумкин. Агарда ечолмаган муаммолари бўладиган бўлса ҳамма ишини бир тарафга суриб ўша ўқувчининг муаммолари билан ҳар бир ўқитувчи шуғулланади ва албатта ижобий ҳал қилишга ҳаракат қилинади.

Халқаро мактабда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни синф сардорлари йиғилиши мунтазам равишда олиб борилади. Сардорлар йиғилишида бўш ўзлаштираётган ўқувчилар, дарсга ўз вақтида кирмаётган ўқитувчилар ёки ўқувчилар, дарс жараёнлари ўқувчи давомати доимий 100% бўлиши, ўзлаштириш даражаси, ўқитувчилар дарс вақтида телефон орқали гаплашиши ёки дарс жараёнидан бошқа ишлар билан шуғулланиши дарсдан ташқари ишлари билан шуғулланаётганлиги, дарс жараёнларида ўқувчиларнинг ўзини тутиши, ўқитувчиларнинг берган топшириқларини бажармаётган ўқувчилар, ўқувчиларни қониқтирмайдиган ўқитувчилар ҳақида ва бошқа муаммолар ҳақида эркин сухбат олиб борилади.

Ҳар бир синф сардорларига ушбу ҳолатларни қайд қилиб бориши ва сардорлар йиғилишида таҳлил қилиш учун алоҳида дафтар ташкил қилинган.

Мисол учун мактаб директори фан ўқитувчиларининг дарс жараёнлари вақтида ўқитувчини синаш учун ўз телефон ррақамидан ёки бошқа телефон рақамидан телефон қилиши фан ўқитувчиси дарс жараёнида телефонда суҳбатлашган бўлса дафтарга қайд қилиб директор томонидан ўша фан ўқитувчиси директор олди йиғиилишида муҳокама қилинади.

9. Ота-оналар йиғилиши.

Халқаро математика мактабида ҳар чорак якуни бўйича синфлар кесимида ота-оналар йиғилишлари мунтазам равишда ўтказиб борилади. Бунда оила-мактаб ҳамкорлиги энг устувор вазифа сифатида амалга оширилади. Йиғилишда ўзлаштириш пасайган, дангасалик қилиб ўқитувчилар томонидан берилган вазифаларни бажармаётган ёки лозим даражада бажармаган ўқувчиларнинг ота-онаси билан бирга таҳлил қилиб борилади. Ҳар ойда ўтказилган блок тестлар натижалари бирма бир таҳлил қилинади. Юқори натижаларга эришаётган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари рағбатлантирилади. Ўзлаштириши пасайган ёки ўзлаштира олмаётган ёки тарбияси оғир ўқувчиларга шартли равишда муддатли вақт белгиланади. Агар берилган муддатларда ўзлаштиришни ўз тенгдошларига етказа олмаса тарбиясида ўзгариш қилмаётган ўқувчилар бўлса, ота-онасининг аризаси асосида Халқаро математика мактаби ўқувчилар сафидан четлаштирилади.

Рағбатлантириладиган ўқувчилар бўлганда, ота-оналар мажлисига чақириб, фарзанди билан отаси ёки онасинига ташаккур айтилади ва натижалари ҳақида хабар берилади.

Янгиликларни ва натижаларни ва рейтингларни телеграм гуруҳ орқали хабар бериб борилади.

Рубрики
.

Ютуқлар сири нимада?

Мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида деярли ҳарбийча қатьий тартиб интизом ўрнатилган, барча топшириқлар ўқувчилар томонидан ўз вақтида жуда сифатли бажарилади. Айтайлик, шахмат ўйинига ружу қўйган одам қанчалик иштиёқ ва ғайрат шижоат билан ҳаракат қилса, мактаб ўқувчиларининг ҳам билим эгаллашга, топишриқларни ўз вақтида уддалаб, масалаларни ечишга бўлган иштиёки шу қадар чегара билмайди.

Оддий бир қишлоқ мактабининг таълим-тарбия борасида ва бошқа муҳим соҳаларда бу қадар катта ютуқларга, чинакамига юксак натижаларга эришаётгани сири нимада?

Бу бир қанча омиллар билан боғлиқ:

Биринчидан, халқаро математика мактабида ишлаш учун ўқитувчилар ҳам танлов асосида кабул килинади. Демакки бу мактабда ишлашга талабгорлар кўп. Яъни ўқитувчилар ҳам бу билим маскани сари ўзлари интиладилар. Шу боисдан ҳам ўқитувчилар сафидан жой олишгач, улар фидойилик кўрсатиб ишлайдилар.

Иккинчидан, ҳар бир ўқитувчини моддий ва маънавий рағбатлантириш яхши йўлга қўйилган. Ҳар бир ўқитувчи ва мураббийнинг йил давомида эришган ютуқлари ҳисобга олиниб, белгилаб борилади. Ҳукуматимизнинг “Ўқитувчилар меҳнатига қўшимча устама ҳақ тўлаш тизими”дан оқилона фойдаланган ҳолда ўқув йили жараёнида муаллимларга «Энг яхши ўқитувчи”, “Энг яхши гуруҳ раҳбари”, “Энг яхши мураббий” номинацияларида мукофот пуллари ажратилади.

Учинчидан, мактабда таълим-тарбия жараёни омилкорлик билан бошқарилади. Билим масканида эришилган барча ютуқлар жамоага оқилона раҳбарлик қилиб келаётган раҳбарият ва ўқитувчилар фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир, албатта.

“Шахсий ибрат” деган сўзда жуда катта ибрат бор. Мактаб раҳбарининг ўзи ўқитувчилар орасида педагогик маҳорати бойлиги, ўз устида тинмай ишлаши, таълим жараёнида янгиликларни излаб топиб, амалда қўллаши, ўзи ўқитаётган синф ўқувчиларидан кўплаб вилоят, республика ва жаҳон фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлай олгани билан барчага ҳақиқий намунадир. Табиийки, бундай раҳбарнинг ортидан эргашувчилар кўп бўлади.

Яна бир муҳим жиҳати шуки, халқаро мактаб ўқув дастурлари Давлат таълим стандартлари, республикамиздаги илғор педагогик ғоялар ва жаҳондаги энг тараққий этган мамлакатларнинг таълим соҳасидаги ютуқлари асосида ишлаб чиқилиб, миллий қадриятлар билан бойитилади.

Тўртинчидан, таълим-тарбиядаги энг эътиборли иш усулларидан бири ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида самимий ва дўстона муносабатлар ўрнатилганидир. Жамоада ўзаро бир-бирига кўмаклашиш ва айни чоғда бир-бирини назорат қилиш имконияти яратилган. Дарсларда ва бошқа барча қўшимча машғулотларда ўқувчининг психологик ҳамда ижодий эркинлиги таъминланган. Бу эса ўқитувчи томонидан иш жараёнида айрим камчилик ва қўполликларга йўл қўйилишига унинг ҳатти-ҳаракатидан норозиликлар бўлишига батамом барҳам беради.

Ушбу мактабнинг педагогик жамоасида чинакам ижодий муҳит шаклланган бўлиб, бу ерда ҳамкорлик, яратувчилик, самимийлик, ўзига ишонч руҳи мустаҳкам қарор топган. Юқорида келтириб ўтилган тўрт асосий омил ўзига хос ички ривожланиш моделини ташкил этади, десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди, уларнинг барчаси бир–биридан зарур ва муҳимдир. Айнан шу омиллар мактабда эришилаётган беқиёс ютуқларга, машаққатли меҳнат самараларига асос бўлмоқда.

Мактаб маъмурияти ва жамоаси мактаб ўқувчиларни амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, илм-фанни ўзлаштиришга бўлган рағбатини ошириш, изланувчанлик ва яратувчанлик фаолиятига кэнг жалб қилиш, жаҳон миқёсида Ватанимиз довруғини кенг таратган аждодларга муносиб авлодни тарбиялаш устида  тинимсиз ишларни  олиб бормоқда. Шу билан бирга, ўқувчиларнининг илм эгаллашга бўлган иштиёқи ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, шунингдек халқаро олимпиадаларда мамлакатимизнинг нуфузини янада юксалтириш учун иқтидорли ёшларни аниқлаш ва мактабни юқори малакали ўқитувчилар билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда Низомий номидаги ТДПУ ва Қоракўл халқаро математика мактаби билин ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган (13.10.2020 й.) ва иқтидорли ўқувчилдарни турли мусобақа ва танловларга тайёрлашда режа асосида амалий  ишлар олиб бориш йўлга қўйилди.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида 2020 йил октябр ойидан “Иқтидорли ёшлар билан ишлаш илмий-методик лабораторияси” ташкил қилиниб, у Қоракўл халқаро математика мактаби билан ҳамкорликда қуйидаги вазифаларни бажаришга киришди:

  • иқтидорли ўқувчи ёшларни аниқлаш, улар фаолиятини илмий ва услубий

жиҳатдан таъминлаб бориш, соҳада илғор тажрибаларни оммалаштириш ва улар асосида таълим муассасалари учун тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;

  • умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар

коллежлари ўқувчилари ўртасида маҳаллий ва халқаро, шу жумладан нодавлат фан олимпиадаларини ташкил этиш;

  • университетдаги юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда

олимпиадалар учун доимий янги назорат материалларини ишлаб чиқиш;

  • халқаро олимпиадалар иштирокчиларини юқори малакали мутахассислар,

шу жумладан олимлар, профессор-ўқитувчилар, хорижлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда тайёрлаш, инглиз тили ва рус тили фанларидан мулоқот қилиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида махсус курслар ташкил этиш.

Келажакда Қоракўл халқаро математика мактаби билан ҳамкорликда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети тегишли таълим йўналишларида таълим олаётган талабаларини юқоридаги вазифаларни рўёбга чиқаришда бевосита иштирок этишга тайёрлашга киришади.

Жумладан;

  • талабаларга  фанларни ўқитиш методикаси ва бошқа фанлардан ўқув дастурларини халқаро олимпиадалар талабларига мослаштириш, битирувчи талабаларга умумий ўрта таълим муассасаларига ишга келишда мазкур йўналишда тайёр ҳолда келишларини таъминланади;
  • иқтидорли ўқувчиларни танлаш ва мақсадли тайёрлаш бўйича

инновацион методларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга йўналтирилган илмий изланишлар олиб борилади;

  • иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш соҳасида халқаро алоқалар

ўрнатилади, фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказилади, халқаро лойиҳалар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади, халқаро илмий анжуманлар ва симпозиумларни ташкил этилади;

  • мактаб ўқувчиларининг олимпиада натижаларини бошқа давлатлар натижалари билан қиёсий таққосланади;
  • мактаб илғор тажрибаси оммалаштирилади ва унинг асосида таълим муассасалари учун тавсиялар ва қўлланмалар ишлаб чиқилади;
  • ўқитишнинг инновацион усуллари ва Халқаро олимпиада ва

мусобақаларида тақдим этиладиган масалалар ечиш усулларини пухта ўрганган ҳолда умумтаълим фанлар бўйича педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув-услубий тавсиялар тайёрланади.

Таълимнинг барча босқичларида олимпиадаларга мақсадли тайёрлаш тизими танқидий ўрганилади ва халқаро тажрибаларга асосланиб қайта кўриб чиқилади. Талабаларнинг касб маҳорати ҳамда инновацион компетентлигини ривожлантириш, соҳага оид илғор хорижий тажрибалар, янги билим ва малакаларни ўзлаштириш, шунингдек амалиётга жорий этиш кўникмаларини эгаллаш йўллари аниқланади.

Рубрики
.

Халқаро Математика олимпиадасида Ўзбекистон юқори синф ўқувчилар миллий терма жамоаси натижалари

Халқаро математика мусобақаси (International Mathematics Competition) хақида

2014 йилдан бошлаб умутаълим мактабларининг кичик ёшдаги ўқувчилар орасида ҳар йили ўтказиладиган Халқаро математика мусобақасида (International Mathematics Competition) иштирок эта бошлади. Халқаро математика мусобақаси дунёнинг иқтидорли ёш ўқувчилари учун энг катта ва муҳим мусобақалардан бири ҳисобланади. У спорт Олимпиадаси каби нуфузли бўлиб, унда иштирок этиш ҳар бир мамлакат учун катта шарафдир.

Мазкур мусобақа 2003 йилдан бошлаб қуйидаги давлатларда ўтказилган: 

2003 йил  — Таиланд Қироллиги, 2004 йил  —  Ҳиндистон, 2005 йил  — Филиппинлар, 2006 йил  — Индонезия, 2007 йил  — Гонконг, 2008 йил  — Таиланд Қироллиги, 2009 йил  — Филиппинлар, 2010 йил  — Корея Республикаси, 2011 йил  — Индонезия, 2012 йил  — Тайван, 2013 йил  —  Болгария, 2014 йил  — Корея Республикаси, 2015 йил  — Хитой Халқ Республикаси, 2016 йил  — Таиланд Қироллиги, 2016 йил  — Таиланд Қироллиги, 2017 йил  -Ҳиндистон , 2018 йил  — Болгария, 2019 йил –ЖАР. Мусобақанинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

•        иқтидорли ўқувчилар учун математикадан халқаро нуфуздаги танловни ташкил етиш;

•        иқтидорли ўқувчиларнинг юқори даражали интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган математика ўқитишнинг методикаларини такомиллаштириш;

•        иштирокчи давлатлар ўқувчиларига математика фанидан билим ва малакалари алмашинувларига имкониятлар яратиш;

•        халқаро стандартларга мувофиқ миллий таълим стандартлари,  ўқув режалари ва дастурларини янгилаш.

Ушбу мусобақада 30 дан ортиқ давлатдан, жумладан, таълим тизимлари умумеътироф этилган  Жанубий Корея, Хитой, Сингапур, Гонконг, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия, Руминия, Болгария ва ҳ.к. лардан 500 нафардан ортиқ энг иқтидорли ўқувчилар математиканинг комбинаторика, сонлар назарияси, геометрия бўлимларига оид мураккаб ва ностандарт масалаларни ечишда беллашдилар.

Халқаро математика мусобақаси 2 босқичда ўтказилади: шахсий беллашув ва жамоалар орасида беллашув. Шахсий беллашувга якка тартибда ечиш учун 15 та масала, жамоалар беллашувида эса биргаликда ечиш учун 10 масала тақдим этилади.

Ҳар йили жиддий синовлар натижасида танлаб олинган  фарзандларимиз Ўзбекистоннинг шаънини ҳимоя қилиб ғолиблар шоҳсупасидан жой олмоқда.

Халқаро математика мусобақаси 2 босқичда ўтказилади: шахсий беллашув ва жамоалар орасида беллашув. Шахсий беллашувга якка тартибда ечиш учун 15 та масала, жамоалар беллашувида эса биргаликда ечиш учун 10 масала тақдим этилади.

ТДПУ физика — математика факультети профессор-ўқитувчилари Халқаро математика мусобақаларда иштирок этадиган қоракуллик ўқувчиларига бевосита ташкилий ва илмий-методик раҳбарлик  кўрсатмоқда.

ТДПУ профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида Халқаро математика мусобақалари  медаллари билан тақдирланган  қоракуллик ўқувчилари ҳақида маълумот

т/р ФИШ Иштирок этган йили ва жойи Медаллар
Аббос Сайлиев 2015, Хитой кумуш медаль
Шахбоз Хасанов 2016, Таиланд бронза медаль
Дониёр Исмоилов 2017, Хиндистон олтин медаль
Севарахон Остонова 2017, Хиндистон олтин медаль
Исмоил Пулотов 2017, Хиндистон кумуш медаль
Олимжон Олимов 2017, Хиндистон кумуш медаль
Дониёр Исмоилов 2018, Болгария олтин медаль
Лазизбек Ражаббоев 2018, Болгария кумуш медаль
Анваржон Раҳматов 2019, Жанубий Африка Республикаси олтин медаль
Олимжон Олимов 2019, Жанубий Африка Республикаси бронза медаль
Тўймурод Қодиров 2019, Жанубий Африка Республикаси бронза медаль

Низомий номидаги ТДПУда “Хамжихатлик  формуласи/ Учинчи минг йиллик” номли халқаро математика олимпиадаси ўтказилиши хақида

“Хамжихатлик  формуласи/ Учинчи мингйиллик” номли халқаро математика олимпиадаси («Formula of Unity» / «The Third Millennium» International Mathematical Olympiad) биринчи марта 2001 йилда ўтказилган. Мусобақа 2 та босқичдан иборат. Биринчи саралаш босқичи масофавий шаклда ўтказилади. Якуний босқич худудий майдончаларда ташкил этилади. Мазкур олимпиадада бутун дунёдан энг иқтидорли 5-11 синф ўқувчилари бепул қатнашиши мумкин.

Ҳар босқичда 6 тадан масала тақдим этилади. Ҳар бир масала максимал 7 балл (жами 42 балл) билан баҳоланади. Масалалар мураккаблиги даражаси юқори бўлиб, улар алгебра, сонлар назарияси, геометрия, комбинаторика бўлимларига мансубдир.

Олимпиада Россия Федерациясининг таълим вазирлиги томонидан энг нуфузли олимпиадалар рўйхатида ўз жойини топган. Олимпиада ғолиблари Россия Федерацияси олий таълим муассасаларига киришда имтиёзга эга. 

Олимпиада ташкилотчилари. Леонард Эйлер номидаги математикани қўллаш-қўвватлаш Халқаро жамғармаси, Петр Великий номидаги Санкт-Петербург политехника университети, Низомий номидаги ТДПУ.

Назорат материаллари. Олимпиаданинг расмий тили — бу инглиз ва рус  тиллари. Ташкилий қўмита томонидан тайёрланган назорат материаллари ва баҳолаш мезонлари барча махаллий координаторларга ўзларининг давлат тилларига таржима қилиш учун тақдим этилади.

Коракуллик ўқувчилари иштироки. Ўзбекистон ўқувчилари, жумладан қоракуллик ўқувчилар илк марта 2016 йили қатнашган. Шу даврда бир нечта кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган. Олимпиада халқаро математика олимпиадаси  ва халқаро математика мусобақасига (IMC) саралашда ва тайёрлашда муҳим рол ўйнайди.

Ушбу йили иқтидорли ўқувчи ёшларни аниқлаш, уларнинг иқтидорини қўллаб-қўвватлаш, улар фаолиятини илмий ва услубий жиҳатдан таъминлаб бориш, соҳада илғор миллий ва хорижий тажрибаларни оммалаштириш ва улар асосида таълим муассасалари учун тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқиш,  умумий ўрта мактаблари ва академик лицей ўқувчиларини ўқитувчилик касбига йўналтириш мақсадида “Ҳамжихатлик формуласи/Учинчи мингйиллик” халқаро математика олимпиадасининг якуний босқичида Низомий номидаги ТДПУ Ўзбекистон Республикаси вакилларининг иштироки таъминланди. 

Айтиш жоизки бу йили олимпиаданинг саралаш босқичида 30 та давлатдан 4000 га яқин ўқувчилар қатнашиб, энг юқори балл олганлари якуний босқичга таклиф қилинади. 

Феврал ойида Республикамизнинг энг иқтидорли 70 нафар ўқувчилар физика-математика факультетида беллашадилар. Олимпиада қатнашчилари орасида халқаро математика мусобақасида (IMC) ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ҳам бор.

Шу билан бирга ёшларни амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, илм-фанни ўзлаштиришга бўлган рағбатини ошириш, изланувчанлик ва яратувчанлик фаолиятига кенг жалб қилиш, жаҳон миқёсида Ватанимиз довруғини кенг таратган аждодларга муносиб авлодни тарбиялашга қодир бўлган замонавий ўқитувчиларни тайёрлаш – Университет олдида турган стратегик мақсад эканлиги қайд этамиз.

Халқаро Математика олимпиадасида Ўзбекистон юқори синф ўқувчилар миллий терма жамоаси натижалари

Иштирок этган йили, ташкилотчи-мамлакат Терма жамоа аъзолари сони Кумуш медаль Бронза медаль
1997, Аргентина 3 0 0  
1999, Руминия 6 0 0  
2000, Жанубий Корея 6 0 2  
2001, АҚШ 6 1 3  
2002, Шотландия 6 0 0  
2003, Япония 6 1 1  
2004, Греция 6 0 3  
2006, Словения 6 0 2  
2007, Вьетнам 6 1 3  
2008, Испания 6 0 4  
2009, Германия 6 1 2  
2010, Қозоғистон 6 4 1  
2011, Нидерланд Қироллиги 6 0 1  
2015, Таиланд 6 0 3  
2016, Гонконг 6 0 1  
2017, Бразилия 5 1 0  
2018, Руминия 6 0 0  
2019, Буюк Британия 6 0 1  
Жами 104 9 27

Дастлабки медалларни ва жами медалларнинг аксарият қисмини Бухоро вилоятининг машҳур Қоракул мактаб-интернатининг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчиси, ташаббускор математик устозимиз Т. Жумаев ўқувчилари томонидан қўлга киритилган бўлиб, бу қаторга сўнги йилларда бошқа вилоятлар ҳам қўшилиб, ғолиблар географиясининг кенгайиши диққатга сазовордир.

Халқаро Математика Олимпиадаси медаллари билан тақдирланган ўқувчилар

ФИШ Худуд Иштирок этган йили Медаллар
  Умид Рахмонов Бухоро 1999, 2000, 2001 Бронза (2000) кумуш (2001) медали
  Ўткир Болтаев Бухоро 2006, 2007 Бронза(2006) ва кумуш (2007) медали
  Диёра Салимова Самарканд 2008, 2009 Бронза(2008) ва кумуш (2009) медали
  Дониёр Нафасов Бухоро 2003 Кумуш медаль
  Зулфиддин Камолов Бухоро 2000, 2001 Бронза (2000) ва Бронза (2001) медали
  Азизхон Назаров Бухоро 2009,2010 Бронза (2009) ва Бронза (2010) медали
  Жафар Абдурахимов Самарканд 2010 Кумуш медаль
  Иброхимбек Акрамов Самарканд 2010 Кумуш медаль
  Зариф Ибрагимов Самарканд 2010 Кумуш медаль
  Умидахон Жураева Самарканд 2010 Кумуш медаль
  Абдумалик Абдукаюмов Бухоро 2017 Кумуш медал
  Нозим Комилов Андижон 2001 Бронза медаль
  Умиджон Раджабов Кашкадарё 2001 Бронза медаль
  Азиз Журақулов Бухоро 2002, 2003 Бронза медаль (2003)
  Жалол Курбонов Бухоро 2004 Бронза медаль
  Бекзод Тиллаев Бухоро 2004 Бронза медаль
  Зафар Жумаев Бухоро 2004 Бронза медаль
  Жавлонбек Бозоров Бухоро 2006 Бронза медаль
  Бахриддин Абдиев Кашкадарё 2007 Бронза медаль
  Озод Зойиров Бухоро 2007 Бронза медаль
  Хамрозжон Чуянов Бухоро 2007 Бронза медаль
  Шерзод Сафоев Бухоро 2008 Бронза медаль
  Фарход Хайдаров Наманган 2008 Бронза медаль
  Алишер Эшонкулов Навоий 2008 Бронза медаль
  Аброр Пирнапасов Бухоро 2008, 2009 Бронза медаль (2009)
  Жавлон Исомуродов Бухоро 2011 Бронза медаль
  Жамшид Яхшиев Бухоро 2015 Бронза медаль
  Аббос Мухаммедов Бухоро 2015 Бронза медаль
  Сардор Базарбаев Тошкент ш 2015 Бронза медаль
  Хуршид Жураев Тошкент ш 2016 Бронза медаль
  Жасурбек Имомов Бухоро 2019 Бронза медаль
  Жами     27 та бронза ва 9 та кумуш медаллар

Жадвалда кўриб турганингиздек, энг кўп ғолиблар (19 нафари)  Каракул туманидан, 5 нафар Самарқанддан, 2 нафардан Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятидан ҳамда Андижон, Навоий, Наманган, Фарғона вилоятларидан             1 нафардан ғолиб бўлган.

Терма жамоа аъзолари Умид Рахмонов “Шухрат  медали” ва Жасурбек Имомов “Мард ўғлон” Давлат мукофоти билан тақдирландилар.

1999 йилдан буён бу олимпиадаларга ўқувчиларимизнинг Она юрти шарафини ҳимоя қилиш учун бор кучи ва билими билан ғолибликка интилиши, иштиёқини ўлчаб бўлмайди. Буларнинг бари бизга давлатимиз томонидан яратиб берилган шароит ва азиз устозларнинг фидокорона меҳнати самарасидир. Аммо, олдимизда яна бир поғона марра- олтин медални қўлга киритиш марраси турибди ва биз иқтидорлилар билан тизимли ишлашни янада яхшиласак, ўқувчиларимиз ғолиблар шохсупасининг чўққисига кўтарилиши ҳеч гап эмас.

Рубрики
.

Мактаб бажараётган  функциялар

Юкланган вазифаларни бажариш учун мактаб қуйидаги функциялар бажармоқда:

  • туман, вилоят ва республика аҳолисининг болаларни

ихтисослаштирилган чуқур ўқитишга бўлган эҳтиёжини таъминлаш;

  • ўқувчиларнинг қобилиятлари, қизиқишларини ҳисобга олган

ҳолда умумий ва ихтисослаштирилган шахсга йўналтирилган ўқитишнинг таълим дастурларини амалга ошириш;

  • ўқувчиларнинг иқтидори ва камол топиши динамикасининг

психологик-педагогик диагностикасини амалга ошириш;

  • таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлиги асосида интенсив
  • интеллектуал ривожлантиришни, чуқурлаштирилган

ихтисослаштирилган ўқитишни таъминлаш;

  • асосий ва қўшимча таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва улар

интеграциясини амалга ошириш, лойиҳадаги ўқитишга ўтган ҳолда таълим жараёнини индивидуаллаштириш ва табақалаштириш;

  • таълим жараёнига инновация, педагогика ва замонавий ахборот

коммуникация технологияларини жорий этиш;

  • ўқувчиларнинг маълумоти даражаси ошишига, самарали

тайёрланишига, олий таълим муассасаларига киришига ёрдам берадиган шарт-шароитлар яратиш;

  • ўқувчиларнинг республика ва халқаро семинарлар, конференциялар,

фестиваллар ва бошқа интеллектуал-ижодий тадбирларда иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш;

  • иқтидор ва истеъдодни аниқлаш ҳамда камол топтириш бўйича

ўқувчиларни фанлар олимпиадалари, танловлар ва бошқа тадбирларда қатнашишга тайёрлаш;

  • ўқувчиларнинг илмий гуруҳларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга

қўйиш. 

Шу вазифалар ўқувчиларнинг қобилиятлари, қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда умумий ва ихтисослаштирилган шахсга йўналтирилган ўқитишнинг асосий ва қўшимча таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг интеграциясини таъминлаш, ўқувчиларни фанлар олимпиадалари ва мусобақаларга тайёрлаш бўйича илмий асосланган ва натижаларни кафолатлайдиган методикаларни,  адабиётларни яратиш муаммоларини ҳал этишга чорламоқда.   

Шу билан бирга математика фанидан иқтидор ва қобилият тушунчаларига, чуқурлаштирилган таълимни ташкил этишга оид педагогик ва психологик қарашларнинг кўплиги ҳамда улардан айримлари бир-бирини инкор қилиши натижасида ҳосил бўлган қийинчиликларга эътиборни қаратиш лозим.

Қуйидаги амалий характердаги  тавсияларни амалга ошириш Қоракўл халқаро математика тажрибасини Республика таълим муассасаларига кенг оммалаштириш имконини беради:

1. Математикадан ўқувчиларни тайёрлаш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва оммалаштириш;     

2. Математикадан олимпиада топшириқларнинг умумий тавсифи яратиш;

3. Мактаб ўқувчиларини математикадан ностандарт масалаларни ечишга тайёрлаш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва оммалаштириш;

5. Асосий олимпиадага оид  асосий мавзулар (силлабус)ни белгилаш;

6. Математикадан олимпиада топшириқларини баҳолаш бўйича асосланган методик тавсияларни ишлаб чиқиш; 

7. Илғор давлатларда олимпиада топшириқлари етарли таҳлилини қилиш ;     

8. Асосий олимпиаданинг биринчи ва иккинчи босқичлари назорат материалларини шакллантириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш.

Президентнинг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ фан олимпиадалари ғолибларини рағбатлантиришнинг янги тизими жорий этилди.

Қарорга кўра қуйидаги фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади: Халқаро математика олимпиадаси (International Mathematical Olympiad (IMO)), Халқаро физика олимпиадаси (International Physics Olympiad (IPhO)), Халқаро кимё олимпиадаси (International Chemistry Olympiad (IChO)), Халқаро биология олимпиадаси (International Biology Olympiad (IBO)), Халқаро информатика олимпиадаси (International Olympiad in Informatics (IOI)).

Пул мукофотари миқдори:

1-ўрин (олтин медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравар, ўқитувчисига – 450 баравар;

2-ўрин (кумуш медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравар, ўқитувчисига – 250 баравар;

3-ўрин (бронза медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравар, ўқитувчисига –150 бараварида.

Халқаро фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорлари навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан қуйидагича қўшимча устама оладилар: 1-ўрин (олтин медаль) учун – 200%; 2-ўрин (кумуш медаль) учун – 175%; 3-ўрин (бронза медаль) учун – 150%.

Юқоридаги нуфузли халқаро олимпиадаларда медал билан тақдирланган ўқувчилар Олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинади.

Шунинг учун ҳам Халқаро математика мактаби жамоаси мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар йилдан — йилга ривожланиб бориши, ахборот коммуникация технологиялари жадаллик билан ривожланаётган, глобаллашув, дунё бозорида рақобат тобора кучайиб бораётган бир даврда, демократик тараққиёт, модернизация ва янгиланиш борасида белгиланган мақсадларга эришишда энг муҳим қадрият ва ҳал қилувчи куч бўлган билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш муҳим омил эканлигини тушунмоқда ва бу боарада тинимсиз изланишлар олиб бормоқда.

Қоракўл ёшлари энг нуфузли Халқаро Математика Олимпиадасида эришган ютуқлари ҳақида сўз юритамиз.

            Халқаро Математика Олимпиадаси дунёнинг ёш математиклари учун энг катта ва энг муҳим форум ҳисобланади. У спорт Олимпиадаси каби нуфузли бўлиб, унда иштирок этиш ҳар бир мамлакат учун катта шарафдир. Ҳар йили июль ойида, дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатидан келган 500-600 нафар иқтидорли ёшлар ўзаро беллашадилар, мулоқотда бўлишади ва тажриба алмашишади.

Биринчи халқаро Математика Олимпиадаси Брашовда 1959 йилда бўлиб ўтган ва унда Болгария, Вэнгрия, Шарқий Германия, Польша, Румыния, СССР, Чехословакия терма жамоалари иштирок этган.

Ўзбекистон жамоаси биринчи бор 1997 йили Аргентинада бўлиб ўтган Халқаро Математика Олимпиадасида 3 нафар иштирокчи ва 1 нафар раҳбар билан қатнашган, аммо совринли ўринлар бўлмаган.

Ушбу омадсиз иштирок натижасида ҳал қилиниши зарур бўлган масалалар, Олимпиадага бир жамоа сифатида иштирок этиш, иштирокчиларни тайёрлашдаги йўл қўйилган кўплаб муаммолар аниқланган.

Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги томонидан бу муаммолар жиддий ўрганилди, уларни бартараф қилиш, олимпиадага пухта тайёргарлик кўриш ва иштирокчиларимиз учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш бўйича кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди.

Қоракўл тумани ўқувчилари Ўзбекистон терма жамоаси сафида 1999 йилдан бошлаб Халқаро Математика олимпиадасида иштирок этиб келмоқда ва биринчи медални 2000 йилда Жанубий Кореяда қўлга киритди.

Айни пайтда, бошқа мамлакатлар ва Олимпиада ташкилотчилари мактаб ўқувчиларининг математикадан билим даражаси анча юқори эканлигини тан олишди.

Ўзбекистон терма жамоаси ўтган даврда 18 марта Олимпиадада иштирок этиб, 9 та кумуш ва 27 та бронза медалларини қўлга киритганини тақдим этилган жадвалда кўришимиз мумкин. Бундан ташқари 30 дан ортиқ иштирокчилар Олимпиаданинг махсус дипломлари билан тақдирланди.