Рубрики
.

Ютуқлар сири нимада?

Мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида деярли ҳарбийча қатьий тартиб интизом ўрнатилган, барча топшириқлар ўқувчилар томонидан ўз вақтида жуда сифатли бажарилади. Айтайлик, шахмат ўйинига ружу қўйган одам қанчалик иштиёқ ва ғайрат шижоат билан ҳаракат қилса, мактаб ўқувчиларининг ҳам билим эгаллашга, топишриқларни ўз вақтида уддалаб, масалаларни ечишга бўлган иштиёки шу қадар чегара билмайди.

Оддий бир қишлоқ мактабининг таълим-тарбия борасида ва бошқа муҳим соҳаларда бу қадар катта ютуқларга, чинакамига юксак натижаларга эришаётгани сири нимада?

Бу бир қанча омиллар билан боғлиқ:

Биринчидан, халқаро математика мактабида ишлаш учун ўқитувчилар ҳам танлов асосида кабул килинади. Демакки бу мактабда ишлашга талабгорлар кўп. Яъни ўқитувчилар ҳам бу билим маскани сари ўзлари интиладилар. Шу боисдан ҳам ўқитувчилар сафидан жой олишгач, улар фидойилик кўрсатиб ишлайдилар.

Иккинчидан, ҳар бир ўқитувчини моддий ва маънавий рағбатлантириш яхши йўлга қўйилган. Ҳар бир ўқитувчи ва мураббийнинг йил давомида эришган ютуқлари ҳисобга олиниб, белгилаб борилади. Ҳукуматимизнинг “Ўқитувчилар меҳнатига қўшимча устама ҳақ тўлаш тизими”дан оқилона фойдаланган ҳолда ўқув йили жараёнида муаллимларга «Энг яхши ўқитувчи”, “Энг яхши гуруҳ раҳбари”, “Энг яхши мураббий” номинацияларида мукофот пуллари ажратилади.

Учинчидан, мактабда таълим-тарбия жараёни омилкорлик билан бошқарилади. Билим масканида эришилган барча ютуқлар жамоага оқилона раҳбарлик қилиб келаётган раҳбарият ва ўқитувчилар фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир, албатта.

“Шахсий ибрат” деган сўзда жуда катта ибрат бор. Мактаб раҳбарининг ўзи ўқитувчилар орасида педагогик маҳорати бойлиги, ўз устида тинмай ишлаши, таълим жараёнида янгиликларни излаб топиб, амалда қўллаши, ўзи ўқитаётган синф ўқувчиларидан кўплаб вилоят, республика ва жаҳон фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлай олгани билан барчага ҳақиқий намунадир. Табиийки, бундай раҳбарнинг ортидан эргашувчилар кўп бўлади.

Яна бир муҳим жиҳати шуки, халқаро мактаб ўқув дастурлари Давлат таълим стандартлари, республикамиздаги илғор педагогик ғоялар ва жаҳондаги энг тараққий этган мамлакатларнинг таълим соҳасидаги ютуқлари асосида ишлаб чиқилиб, миллий қадриятлар билан бойитилади.

Тўртинчидан, таълим-тарбиядаги энг эътиборли иш усулларидан бири ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида самимий ва дўстона муносабатлар ўрнатилганидир. Жамоада ўзаро бир-бирига кўмаклашиш ва айни чоғда бир-бирини назорат қилиш имконияти яратилган. Дарсларда ва бошқа барча қўшимча машғулотларда ўқувчининг психологик ҳамда ижодий эркинлиги таъминланган. Бу эса ўқитувчи томонидан иш жараёнида айрим камчилик ва қўполликларга йўл қўйилишига унинг ҳатти-ҳаракатидан норозиликлар бўлишига батамом барҳам беради.

Ушбу мактабнинг педагогик жамоасида чинакам ижодий муҳит шаклланган бўлиб, бу ерда ҳамкорлик, яратувчилик, самимийлик, ўзига ишонч руҳи мустаҳкам қарор топган. Юқорида келтириб ўтилган тўрт асосий омил ўзига хос ички ривожланиш моделини ташкил этади, десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди, уларнинг барчаси бир–биридан зарур ва муҳимдир. Айнан шу омиллар мактабда эришилаётган беқиёс ютуқларга, машаққатли меҳнат самараларига асос бўлмоқда.

Мактаб маъмурияти ва жамоаси мактаб ўқувчиларни амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, илм-фанни ўзлаштиришга бўлган рағбатини ошириш, изланувчанлик ва яратувчанлик фаолиятига кэнг жалб қилиш, жаҳон миқёсида Ватанимиз довруғини кенг таратган аждодларга муносиб авлодни тарбиялаш устида  тинимсиз ишларни  олиб бормоқда. Шу билан бирга, ўқувчиларнининг илм эгаллашга бўлган иштиёқи ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, шунингдек халқаро олимпиадаларда мамлакатимизнинг нуфузини янада юксалтириш учун иқтидорли ёшларни аниқлаш ва мактабни юқори малакали ўқитувчилар билан таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда Низомий номидаги ТДПУ ва Қоракўл халқаро математика мактаби билин ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган (13.10.2020 й.) ва иқтидорли ўқувчилдарни турли мусобақа ва танловларга тайёрлашда режа асосида амалий  ишлар олиб бориш йўлга қўйилди.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида 2020 йил октябр ойидан “Иқтидорли ёшлар билан ишлаш илмий-методик лабораторияси” ташкил қилиниб, у Қоракўл халқаро математика мактаби билан ҳамкорликда қуйидаги вазифаларни бажаришга киришди:

  • иқтидорли ўқувчи ёшларни аниқлаш, улар фаолиятини илмий ва услубий

жиҳатдан таъминлаб бориш, соҳада илғор тажрибаларни оммалаштириш ва улар асосида таълим муассасалари учун тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;

  • умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар

коллежлари ўқувчилари ўртасида маҳаллий ва халқаро, шу жумладан нодавлат фан олимпиадаларини ташкил этиш;

  • университетдаги юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда

олимпиадалар учун доимий янги назорат материалларини ишлаб чиқиш;

  • халқаро олимпиадалар иштирокчиларини юқори малакали мутахассислар,

шу жумладан олимлар, профессор-ўқитувчилар, хорижлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда тайёрлаш, инглиз тили ва рус тили фанларидан мулоқот қилиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида махсус курслар ташкил этиш.

Келажакда Қоракўл халқаро математика мактаби билан ҳамкорликда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети тегишли таълим йўналишларида таълим олаётган талабаларини юқоридаги вазифаларни рўёбга чиқаришда бевосита иштирок этишга тайёрлашга киришади.

Жумладан;

  • талабаларга  фанларни ўқитиш методикаси ва бошқа фанлардан ўқув дастурларини халқаро олимпиадалар талабларига мослаштириш, битирувчи талабаларга умумий ўрта таълим муассасаларига ишга келишда мазкур йўналишда тайёр ҳолда келишларини таъминланади;
  • иқтидорли ўқувчиларни танлаш ва мақсадли тайёрлаш бўйича

инновацион методларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга йўналтирилган илмий изланишлар олиб борилади;

  • иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш соҳасида халқаро алоқалар

ўрнатилади, фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказилади, халқаро лойиҳалар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади, халқаро илмий анжуманлар ва симпозиумларни ташкил этилади;

  • мактаб ўқувчиларининг олимпиада натижаларини бошқа давлатлар натижалари билан қиёсий таққосланади;
  • мактаб илғор тажрибаси оммалаштирилади ва унинг асосида таълим муассасалари учун тавсиялар ва қўлланмалар ишлаб чиқилади;
  • ўқитишнинг инновацион усуллари ва Халқаро олимпиада ва

мусобақаларида тақдим этиладиган масалалар ечиш усулларини пухта ўрганган ҳолда умумтаълим фанлар бўйича педагог кадрларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув-услубий тавсиялар тайёрланади.

Таълимнинг барча босқичларида олимпиадаларга мақсадли тайёрлаш тизими танқидий ўрганилади ва халқаро тажрибаларга асосланиб қайта кўриб чиқилади. Талабаларнинг касб маҳорати ҳамда инновацион компетентлигини ривожлантириш, соҳага оид илғор хорижий тажрибалар, янги билим ва малакаларни ўзлаштириш, шунингдек амалиётга жорий этиш кўникмаларини эгаллаш йўллари аниқланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *