Sayt haqida

Ushbu sayt Nizomiy nomidagi Toshkent davlat Pedagogika Universiteti Fizika-Matematika fakulteti hamda

O’zbekiston respublikasi fanlar akademiyasi V.I.Romanovskiy nomidagi Matematika instituti hamkorligida faolioyat olib boradi

Сайтнинг мақсади Математика, физика ва информатика фанлари ўқитувчилари педагогик касбий билим ва кўникмаларини Коракул халқаро мактаби ва хорижий давлатларда фан олимпиадаларига мақсадли тайёрлашнинг илғор миллий ва хорижий тажрибалар асосида чуқурлаштириш, янгилаш ва таълим-тарбия жараёнида инновацион технологиялардан фойдаланиш имконини берадиган замонавий билим, кўникма ва малакаларни таркиб топтириш.

Сайтнинг вазифалари

иқтидорли ўқувчи ёшларни аниқлаш, улар фаолиятини илмий ва услубий жиҳатдан таъминлаб бориш, хорижий давлатлар ва Коракул халқаро мактабининг илғор тажрибаларни оммалаштириш ва улар асосида таълим муассасалари учун тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқиш;

умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида маҳаллий ва халқаро, шу жумладан нодавлат фан олимпиадаларини ташкил этиш, уларнинг халқаро олимпиадалардаги иштирокини таъминлаш;

олимпиадалар учун доимий янги назорат материалларини ишлаб чиқиш;

олимпиадалар иштирокчиларини юқори малакали мутахассислар жалб қилган ҳолда тайёрлаш мақсадида махсус курслар ташкил этиш;