Рубрики
.

Халқаро Математика олимпиадасида Ўзбекистон юқори синф ўқувчилар миллий терма жамоаси натижалари

Халқаро математика мусобақаси (International Mathematics Competition) хақида

2014 йилдан бошлаб умутаълим мактабларининг кичик ёшдаги ўқувчилар орасида ҳар йили ўтказиладиган Халқаро математика мусобақасида (International Mathematics Competition) иштирок эта бошлади. Халқаро математика мусобақаси дунёнинг иқтидорли ёш ўқувчилари учун энг катта ва муҳим мусобақалардан бири ҳисобланади. У спорт Олимпиадаси каби нуфузли бўлиб, унда иштирок этиш ҳар бир мамлакат учун катта шарафдир.

Мазкур мусобақа 2003 йилдан бошлаб қуйидаги давлатларда ўтказилган: 

2003 йил  — Таиланд Қироллиги, 2004 йил  —  Ҳиндистон, 2005 йил  — Филиппинлар, 2006 йил  — Индонезия, 2007 йил  — Гонконг, 2008 йил  — Таиланд Қироллиги, 2009 йил  — Филиппинлар, 2010 йил  — Корея Республикаси, 2011 йил  — Индонезия, 2012 йил  — Тайван, 2013 йил  —  Болгария, 2014 йил  — Корея Республикаси, 2015 йил  — Хитой Халқ Республикаси, 2016 йил  — Таиланд Қироллиги, 2016 йил  — Таиланд Қироллиги, 2017 йил  -Ҳиндистон , 2018 йил  — Болгария, 2019 йил –ЖАР. Мусобақанинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

•        иқтидорли ўқувчилар учун математикадан халқаро нуфуздаги танловни ташкил етиш;

•        иқтидорли ўқувчиларнинг юқори даражали интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган математика ўқитишнинг методикаларини такомиллаштириш;

•        иштирокчи давлатлар ўқувчиларига математика фанидан билим ва малакалари алмашинувларига имкониятлар яратиш;

•        халқаро стандартларга мувофиқ миллий таълим стандартлари,  ўқув режалари ва дастурларини янгилаш.

Ушбу мусобақада 30 дан ортиқ давлатдан, жумладан, таълим тизимлари умумеътироф этилган  Жанубий Корея, Хитой, Сингапур, Гонконг, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия, Руминия, Болгария ва ҳ.к. лардан 500 нафардан ортиқ энг иқтидорли ўқувчилар математиканинг комбинаторика, сонлар назарияси, геометрия бўлимларига оид мураккаб ва ностандарт масалаларни ечишда беллашдилар.

Халқаро математика мусобақаси 2 босқичда ўтказилади: шахсий беллашув ва жамоалар орасида беллашув. Шахсий беллашувга якка тартибда ечиш учун 15 та масала, жамоалар беллашувида эса биргаликда ечиш учун 10 масала тақдим этилади.

Ҳар йили жиддий синовлар натижасида танлаб олинган  фарзандларимиз Ўзбекистоннинг шаънини ҳимоя қилиб ғолиблар шоҳсупасидан жой олмоқда.

Халқаро математика мусобақаси 2 босқичда ўтказилади: шахсий беллашув ва жамоалар орасида беллашув. Шахсий беллашувга якка тартибда ечиш учун 15 та масала, жамоалар беллашувида эса биргаликда ечиш учун 10 масала тақдим этилади.

ТДПУ физика — математика факультети профессор-ўқитувчилари Халқаро математика мусобақаларда иштирок этадиган қоракуллик ўқувчиларига бевосита ташкилий ва илмий-методик раҳбарлик  кўрсатмоқда.

ТДПУ профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида Халқаро математика мусобақалари  медаллари билан тақдирланган  қоракуллик ўқувчилари ҳақида маълумот

т/р ФИШ Иштирок этган йили ва жойи Медаллар
Аббос Сайлиев 2015, Хитой кумуш медаль
Шахбоз Хасанов 2016, Таиланд бронза медаль
Дониёр Исмоилов 2017, Хиндистон олтин медаль
Севарахон Остонова 2017, Хиндистон олтин медаль
Исмоил Пулотов 2017, Хиндистон кумуш медаль
Олимжон Олимов 2017, Хиндистон кумуш медаль
Дониёр Исмоилов 2018, Болгария олтин медаль
Лазизбек Ражаббоев 2018, Болгария кумуш медаль
Анваржон Раҳматов 2019, Жанубий Африка Республикаси олтин медаль
Олимжон Олимов 2019, Жанубий Африка Республикаси бронза медаль
Тўймурод Қодиров 2019, Жанубий Африка Республикаси бронза медаль

Низомий номидаги ТДПУда “Хамжихатлик  формуласи/ Учинчи минг йиллик” номли халқаро математика олимпиадаси ўтказилиши хақида

“Хамжихатлик  формуласи/ Учинчи мингйиллик” номли халқаро математика олимпиадаси («Formula of Unity» / «The Third Millennium» International Mathematical Olympiad) биринчи марта 2001 йилда ўтказилган. Мусобақа 2 та босқичдан иборат. Биринчи саралаш босқичи масофавий шаклда ўтказилади. Якуний босқич худудий майдончаларда ташкил этилади. Мазкур олимпиадада бутун дунёдан энг иқтидорли 5-11 синф ўқувчилари бепул қатнашиши мумкин.

Ҳар босқичда 6 тадан масала тақдим этилади. Ҳар бир масала максимал 7 балл (жами 42 балл) билан баҳоланади. Масалалар мураккаблиги даражаси юқори бўлиб, улар алгебра, сонлар назарияси, геометрия, комбинаторика бўлимларига мансубдир.

Олимпиада Россия Федерациясининг таълим вазирлиги томонидан энг нуфузли олимпиадалар рўйхатида ўз жойини топган. Олимпиада ғолиблари Россия Федерацияси олий таълим муассасаларига киришда имтиёзга эга. 

Олимпиада ташкилотчилари. Леонард Эйлер номидаги математикани қўллаш-қўвватлаш Халқаро жамғармаси, Петр Великий номидаги Санкт-Петербург политехника университети, Низомий номидаги ТДПУ.

Назорат материаллари. Олимпиаданинг расмий тили — бу инглиз ва рус  тиллари. Ташкилий қўмита томонидан тайёрланган назорат материаллари ва баҳолаш мезонлари барча махаллий координаторларга ўзларининг давлат тилларига таржима қилиш учун тақдим этилади.

Коракуллик ўқувчилари иштироки. Ўзбекистон ўқувчилари, жумладан қоракуллик ўқувчилар илк марта 2016 йили қатнашган. Шу даврда бир нечта кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган. Олимпиада халқаро математика олимпиадаси  ва халқаро математика мусобақасига (IMC) саралашда ва тайёрлашда муҳим рол ўйнайди.

Ушбу йили иқтидорли ўқувчи ёшларни аниқлаш, уларнинг иқтидорини қўллаб-қўвватлаш, улар фаолиятини илмий ва услубий жиҳатдан таъминлаб бориш, соҳада илғор миллий ва хорижий тажрибаларни оммалаштириш ва улар асосида таълим муассасалари учун тавсия ва қўлланмалар ишлаб чиқиш,  умумий ўрта мактаблари ва академик лицей ўқувчиларини ўқитувчилик касбига йўналтириш мақсадида “Ҳамжихатлик формуласи/Учинчи мингйиллик” халқаро математика олимпиадасининг якуний босқичида Низомий номидаги ТДПУ Ўзбекистон Республикаси вакилларининг иштироки таъминланди. 

Айтиш жоизки бу йили олимпиаданинг саралаш босқичида 30 та давлатдан 4000 га яқин ўқувчилар қатнашиб, энг юқори балл олганлари якуний босқичга таклиф қилинади. 

Феврал ойида Республикамизнинг энг иқтидорли 70 нафар ўқувчилар физика-математика факультетида беллашадилар. Олимпиада қатнашчилари орасида халқаро математика мусобақасида (IMC) ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ҳам бор.

Шу билан бирга ёшларни амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, илм-фанни ўзлаштиришга бўлган рағбатини ошириш, изланувчанлик ва яратувчанлик фаолиятига кенг жалб қилиш, жаҳон миқёсида Ватанимиз довруғини кенг таратган аждодларга муносиб авлодни тарбиялашга қодир бўлган замонавий ўқитувчиларни тайёрлаш – Университет олдида турган стратегик мақсад эканлиги қайд этамиз.

Халқаро Математика олимпиадасида Ўзбекистон юқори синф ўқувчилар миллий терма жамоаси натижалари

Иштирок этган йили, ташкилотчи-мамлакат Терма жамоа аъзолари сони Кумуш медаль Бронза медаль
1997, Аргентина 3 0 0  
1999, Руминия 6 0 0  
2000, Жанубий Корея 6 0 2  
2001, АҚШ 6 1 3  
2002, Шотландия 6 0 0  
2003, Япония 6 1 1  
2004, Греция 6 0 3  
2006, Словения 6 0 2  
2007, Вьетнам 6 1 3  
2008, Испания 6 0 4  
2009, Германия 6 1 2  
2010, Қозоғистон 6 4 1  
2011, Нидерланд Қироллиги 6 0 1  
2015, Таиланд 6 0 3  
2016, Гонконг 6 0 1  
2017, Бразилия 5 1 0  
2018, Руминия 6 0 0  
2019, Буюк Британия 6 0 1  
Жами 104 9 27

Дастлабки медалларни ва жами медалларнинг аксарият қисмини Бухоро вилоятининг машҳур Қоракул мактаб-интернатининг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчиси, ташаббускор математик устозимиз Т. Жумаев ўқувчилари томонидан қўлга киритилган бўлиб, бу қаторга сўнги йилларда бошқа вилоятлар ҳам қўшилиб, ғолиблар географиясининг кенгайиши диққатга сазовордир.

Халқаро Математика Олимпиадаси медаллари билан тақдирланган ўқувчилар

ФИШ Худуд Иштирок этган йили Медаллар
  Умид Рахмонов Бухоро 1999, 2000, 2001 Бронза (2000) кумуш (2001) медали
  Ўткир Болтаев Бухоро 2006, 2007 Бронза(2006) ва кумуш (2007) медали
  Диёра Салимова Самарканд 2008, 2009 Бронза(2008) ва кумуш (2009) медали
  Дониёр Нафасов Бухоро 2003 Кумуш медаль
  Зулфиддин Камолов Бухоро 2000, 2001 Бронза (2000) ва Бронза (2001) медали
  Азизхон Назаров Бухоро 2009,2010 Бронза (2009) ва Бронза (2010) медали
  Жафар Абдурахимов Самарканд 2010 Кумуш медаль
  Иброхимбек Акрамов Самарканд 2010 Кумуш медаль
  Зариф Ибрагимов Самарканд 2010 Кумуш медаль
  Умидахон Жураева Самарканд 2010 Кумуш медаль
  Абдумалик Абдукаюмов Бухоро 2017 Кумуш медал
  Нозим Комилов Андижон 2001 Бронза медаль
  Умиджон Раджабов Кашкадарё 2001 Бронза медаль
  Азиз Журақулов Бухоро 2002, 2003 Бронза медаль (2003)
  Жалол Курбонов Бухоро 2004 Бронза медаль
  Бекзод Тиллаев Бухоро 2004 Бронза медаль
  Зафар Жумаев Бухоро 2004 Бронза медаль
  Жавлонбек Бозоров Бухоро 2006 Бронза медаль
  Бахриддин Абдиев Кашкадарё 2007 Бронза медаль
  Озод Зойиров Бухоро 2007 Бронза медаль
  Хамрозжон Чуянов Бухоро 2007 Бронза медаль
  Шерзод Сафоев Бухоро 2008 Бронза медаль
  Фарход Хайдаров Наманган 2008 Бронза медаль
  Алишер Эшонкулов Навоий 2008 Бронза медаль
  Аброр Пирнапасов Бухоро 2008, 2009 Бронза медаль (2009)
  Жавлон Исомуродов Бухоро 2011 Бронза медаль
  Жамшид Яхшиев Бухоро 2015 Бронза медаль
  Аббос Мухаммедов Бухоро 2015 Бронза медаль
  Сардор Базарбаев Тошкент ш 2015 Бронза медаль
  Хуршид Жураев Тошкент ш 2016 Бронза медаль
  Жасурбек Имомов Бухоро 2019 Бронза медаль
  Жами     27 та бронза ва 9 та кумуш медаллар

Жадвалда кўриб турганингиздек, энг кўп ғолиблар (19 нафари)  Каракул туманидан, 5 нафар Самарқанддан, 2 нафардан Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятидан ҳамда Андижон, Навоий, Наманган, Фарғона вилоятларидан             1 нафардан ғолиб бўлган.

Терма жамоа аъзолари Умид Рахмонов “Шухрат  медали” ва Жасурбек Имомов “Мард ўғлон” Давлат мукофоти билан тақдирландилар.

1999 йилдан буён бу олимпиадаларга ўқувчиларимизнинг Она юрти шарафини ҳимоя қилиш учун бор кучи ва билими билан ғолибликка интилиши, иштиёқини ўлчаб бўлмайди. Буларнинг бари бизга давлатимиз томонидан яратиб берилган шароит ва азиз устозларнинг фидокорона меҳнати самарасидир. Аммо, олдимизда яна бир поғона марра- олтин медални қўлга киритиш марраси турибди ва биз иқтидорлилар билан тизимли ишлашни янада яхшиласак, ўқувчиларимиз ғолиблар шохсупасининг чўққисига кўтарилиши ҳеч гап эмас.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *