Рубрики
.

Мактаб бажараётган  функциялар

Юкланган вазифаларни бажариш учун мактаб қуйидаги функциялар бажармоқда:

  • туман, вилоят ва республика аҳолисининг болаларни

ихтисослаштирилган чуқур ўқитишга бўлган эҳтиёжини таъминлаш;

  • ўқувчиларнинг қобилиятлари, қизиқишларини ҳисобга олган

ҳолда умумий ва ихтисослаштирилган шахсга йўналтирилган ўқитишнинг таълим дастурларини амалга ошириш;

  • ўқувчиларнинг иқтидори ва камол топиши динамикасининг

психологик-педагогик диагностикасини амалга ошириш;

  • таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлиги асосида интенсив
  • интеллектуал ривожлантиришни, чуқурлаштирилган

ихтисослаштирилган ўқитишни таъминлаш;

  • асосий ва қўшимча таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва улар

интеграциясини амалга ошириш, лойиҳадаги ўқитишга ўтган ҳолда таълим жараёнини индивидуаллаштириш ва табақалаштириш;

  • таълим жараёнига инновация, педагогика ва замонавий ахборот

коммуникация технологияларини жорий этиш;

  • ўқувчиларнинг маълумоти даражаси ошишига, самарали

тайёрланишига, олий таълим муассасаларига киришига ёрдам берадиган шарт-шароитлар яратиш;

  • ўқувчиларнинг республика ва халқаро семинарлар, конференциялар,

фестиваллар ва бошқа интеллектуал-ижодий тадбирларда иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш;

  • иқтидор ва истеъдодни аниқлаш ҳамда камол топтириш бўйича

ўқувчиларни фанлар олимпиадалари, танловлар ва бошқа тадбирларда қатнашишга тайёрлаш;

  • ўқувчиларнинг илмий гуруҳларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга

қўйиш. 

Шу вазифалар ўқувчиларнинг қобилиятлари, қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда умумий ва ихтисослаштирилган шахсга йўналтирилган ўқитишнинг асосий ва қўшимча таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг интеграциясини таъминлаш, ўқувчиларни фанлар олимпиадалари ва мусобақаларга тайёрлаш бўйича илмий асосланган ва натижаларни кафолатлайдиган методикаларни,  адабиётларни яратиш муаммоларини ҳал этишга чорламоқда.   

Шу билан бирга математика фанидан иқтидор ва қобилият тушунчаларига, чуқурлаштирилган таълимни ташкил этишга оид педагогик ва психологик қарашларнинг кўплиги ҳамда улардан айримлари бир-бирини инкор қилиши натижасида ҳосил бўлган қийинчиликларга эътиборни қаратиш лозим.

Қуйидаги амалий характердаги  тавсияларни амалга ошириш Қоракўл халқаро математика тажрибасини Республика таълим муассасаларига кенг оммалаштириш имконини беради:

1. Математикадан ўқувчиларни тайёрлаш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва оммалаштириш;     

2. Математикадан олимпиада топшириқларнинг умумий тавсифи яратиш;

3. Мактаб ўқувчиларини математикадан ностандарт масалаларни ечишга тайёрлаш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва оммалаштириш;

5. Асосий олимпиадага оид  асосий мавзулар (силлабус)ни белгилаш;

6. Математикадан олимпиада топшириқларини баҳолаш бўйича асосланган методик тавсияларни ишлаб чиқиш; 

7. Илғор давлатларда олимпиада топшириқлари етарли таҳлилини қилиш ;     

8. Асосий олимпиаданинг биринчи ва иккинчи босқичлари назорат материалларини шакллантириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш.

Президентнинг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ фан олимпиадалари ғолибларини рағбатлантиришнинг янги тизими жорий этилди.

Қарорга кўра қуйидаги фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади: Халқаро математика олимпиадаси (International Mathematical Olympiad (IMO)), Халқаро физика олимпиадаси (International Physics Olympiad (IPhO)), Халқаро кимё олимпиадаси (International Chemistry Olympiad (IChO)), Халқаро биология олимпиадаси (International Biology Olympiad (IBO)), Халқаро информатика олимпиадаси (International Olympiad in Informatics (IOI)).

Пул мукофотари миқдори:

1-ўрин (олтин медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравар, ўқитувчисига – 450 баравар;

2-ўрин (кумуш медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравар, ўқитувчисига – 250 баравар;

3-ўрин (бронза медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравар, ўқитувчисига –150 бараварида.

Халқаро фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорлари навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан қуйидагича қўшимча устама оладилар: 1-ўрин (олтин медаль) учун – 200%; 2-ўрин (кумуш медаль) учун – 175%; 3-ўрин (бронза медаль) учун – 150%.

Юқоридаги нуфузли халқаро олимпиадаларда медал билан тақдирланган ўқувчилар Олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинади.

Шунинг учун ҳам Халқаро математика мактаби жамоаси мамлакатимизда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар йилдан — йилга ривожланиб бориши, ахборот коммуникация технологиялари жадаллик билан ривожланаётган, глобаллашув, дунё бозорида рақобат тобора кучайиб бораётган бир даврда, демократик тараққиёт, модернизация ва янгиланиш борасида белгиланган мақсадларга эришишда энг муҳим қадрият ва ҳал қилувчи куч бўлган билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш муҳим омил эканлигини тушунмоқда ва бу боарада тинимсиз изланишлар олиб бормоқда.

Қоракўл ёшлари энг нуфузли Халқаро Математика Олимпиадасида эришган ютуқлари ҳақида сўз юритамиз.

            Халқаро Математика Олимпиадаси дунёнинг ёш математиклари учун энг катта ва энг муҳим форум ҳисобланади. У спорт Олимпиадаси каби нуфузли бўлиб, унда иштирок этиш ҳар бир мамлакат учун катта шарафдир. Ҳар йили июль ойида, дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатидан келган 500-600 нафар иқтидорли ёшлар ўзаро беллашадилар, мулоқотда бўлишади ва тажриба алмашишади.

Биринчи халқаро Математика Олимпиадаси Брашовда 1959 йилда бўлиб ўтган ва унда Болгария, Вэнгрия, Шарқий Германия, Польша, Румыния, СССР, Чехословакия терма жамоалари иштирок этган.

Ўзбекистон жамоаси биринчи бор 1997 йили Аргентинада бўлиб ўтган Халқаро Математика Олимпиадасида 3 нафар иштирокчи ва 1 нафар раҳбар билан қатнашган, аммо совринли ўринлар бўлмаган.

Ушбу омадсиз иштирок натижасида ҳал қилиниши зарур бўлган масалалар, Олимпиадага бир жамоа сифатида иштирок этиш, иштирокчиларни тайёрлашдаги йўл қўйилган кўплаб муаммолар аниқланган.

Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги томонидан бу муаммолар жиддий ўрганилди, уларни бартараф қилиш, олимпиадага пухта тайёргарлик кўриш ва иштирокчиларимиз учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш бўйича кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди.

Қоракўл тумани ўқувчилари Ўзбекистон терма жамоаси сафида 1999 йилдан бошлаб Халқаро Математика олимпиадасида иштирок этиб келмоқда ва биринчи медални 2000 йилда Жанубий Кореяда қўлга киритди.

Айни пайтда, бошқа мамлакатлар ва Олимпиада ташкилотчилари мактаб ўқувчиларининг математикадан билим даражаси анча юқори эканлигини тан олишди.

Ўзбекистон терма жамоаси ўтган даврда 18 марта Олимпиадада иштирок этиб, 9 та кумуш ва 27 та бронза медалларини қўлга киритганини тақдим этилган жадвалда кўришимиз мумкин. Бундан ташқари 30 дан ортиқ иштирокчилар Олимпиаданинг махсус дипломлари билан тақдирланди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *